Жанубий Кореянинг Samsung компанияси жума кун Galaxy S смартфонининг тўртинчи авлодини тақдим этади.
Янги ускуна Samsungнинг асосий рақиби Appleбилан беллашувини кучайтиради. Strategy Analytics компаниясининг таҳлилларига асосан 2012 йилнинг тўртинчи чорагида Apple iPhone 5 дунё бозорида энг машҳур смартфон бўлди ва шу йилнинг баҳорида чиққан Galaxy S IIIни олдиндаб ўтди.
Аввалроқ ОАВда Galaxy S янги моделининг шпионларча олинган суратлари пайдо бўлган эди. Уларга кўра ускуна ташқи томондан Galaxy S IIIдан унчалик фарқ қилмайди. Аммо The New York Timesнашрининг маълумотларига кўра, Samsung янги смартфони аввал ишлатилмаган дастурий технологияларни ўз ичига олади. Улардан бири узун ҳужжатлар ва веб саҳифаларни ускунага тегмасдан туриб томоша қилиш имкониятидир.
Режага қараганда, Galaxy S техник характеристикалари бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг энг олди Android-смартфонларига ўхшашиб кетади- хусусан, аппарат 5 дюймгача бўлган диагоналли экран, Full HD юқори равшанликни қўллаб қувватлайдиган форматга эга бўлади. Бундан ташқари, янгиланган Galaxy S биринчи LTE-тизимда ишлаш имкониятига эга бўлган оммабоп Samsung смартфони бўлиши мумкин.
Galaxy S тизимидаги смартфонлар 2,5 йилдан бери бозорда ўз фаолиятини юритмоқда. Ушбу вақт давомида Samsung савдо тармоқларига 100 миллион дона Galaxy Sавлоди аппаратларни етказиб берди.
darakchi.uz